Sudyalar odobi kodeksi
1-модда. Кодекснинг амал қилиш доираси
Кодекс судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида, шунингдек хизматдан ташқари вақтда амал қилиши лозим бўлган одоб-ахлоқ, хулқ-атвор қоидаларини белгилайди ва ундаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларининг чекланиши деб талқин этилмаслиги керак. Кодекс билан тартибга солинмаган масалалар юзага келган тақдирда, судьялар жамиятда мавжуд бўлган одоб-ахлоқ меъёрларига, шунингдек судьялар одоб-ахлоқини тартибга солувчи халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принципларига амал қиладилар.
