Structure of the Council

Sudyalar odobi kodeksi

3-модда. Судьянинг фаолияти доираси

Судьянинг одил судловни амалга ошириш фаолияти унинг бошқа вазифаларига нисбатан устувор аҳамиятга эга.  Судья Сенат аъзоси, депутат бўлиши, сиёсий партияларга аъзо бўлиши, сиёсий ҳаракатларда иштирок этиши, шунингдек, илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.  Судья судьялар ҳамжамияти органларида, жамоат бирлашмаларида ҳақ тўланмайдиган вазифаларни бажариши мумкин.  Судья суд ишлари, аризалар, илтимосномалар ва шикоятларни кўриб чиқиш, шунингдек суд амалиётини ўрганиш ва умумлаштириш ишларида иштирок этади.  Судья ўз касбий фаолиятини амалга оширишида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларга сўзсиз риоя этиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мулкий манфаатлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.