Structure of the Council

Sudyalar odobi kodeksi

4-модда. Судьянинг мустақиллиги

Судьянинг мустақиллиги, унинг фақат қонунга бўйсуниши, одил судлов фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ҳамда бундай аралашув учун жавобгарлик белгиланганлиги, шунингдек лавозимга тайинланиши (сайланиши) тартибининг мавжудлиги орқали кафолатланади.  Судья ўз касбий фаолиятини амалга оширишида ҳар қандай ташқи таъсирларнинг олдини олиши, таҳдидлар, босим ва ғайриқонуний таъсир ўтказишга, суд жараёнига бевосита ёки билвосита аралашишга қаршилик кўрсатиши шарт.  Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилганлик, судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.