Yangiliklar

“авлодлар учрашуви”нинг қувончли лаҳзаларидан яна бири

Олдин хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 2 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Оқ қуш” мажмуасида “Авлодлар учрашуви” маърифий лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан суд тизимида узоқ йиллар ҳалол ишлаб, жамоатчилик ўртасида катта обрў-эътибор қозонган суд фахрийлари ҳамда судьялар билан ёшлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда қуйидаги судьялар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг тегишли буйруғига асосан “Суд фахрийси” кўкрак нишони билан: КДЫРНИЯЗОВА Гулара – Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг собиқ раиси; БАБАДЖАНОВА Зулфия Хайдаровна – Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси; КАБУЛОВ Хожабай Алдашович – Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди собиқ судьяси; МАМБЕТНАЗАРОВ Пулат Аскарович – Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг собиқ раиси; ТУРЕЕВ Айбек Арисович – Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди собиқ судьяси; шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг судьяси БАЛТАБАЕВА Жадра Рустамовнанинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси ДОШМУРАТОВ Полат Махамаддиновичнинг ота-онасига Ташаккурнома берилди; қуйидаги судьялар Судьялар олий кенгаши томонидан Эсдалик қўл соати билан тақдирланди: БАЛТАБАЕВА Нагима Джолдасовна – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари; УРАЗБАЕВ Жасурбек Махсудович – Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси; АБДАКИМОВ Низаматдин Жаббарбергенович – Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси; ХОЖАМУРАТОВ Камалатдин Сифадинович – Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси; шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тегишли буйруғига асосан қуйидаги судьялар “Бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди: СЕЙТАНОВ Азат Исмайлович   – Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судининг тергов судьяси; ХАСАНОВА Зулфия Хасановна  – Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси; ХОШАНОВА Джамила Примбетовна – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус юридик коллежининг ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари; КУТЛЫМУРАТОВ Фархад Калбаевич – Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети декани    

Kommentariyalar

...