Yangiliklar

Гўзал тарбиядан яхши мерос йўқ

Муқаддас манбаларда фарзанд(лар) учун гўзал тарбиядан яхши мерос йўқлиги айтилади. Гўзал тарбия яхши хулқ ва яхши таълимнинг умумлашмасида яна-да яққол намоён бўладики, унинг ҳосиласини кўрмоққа, баҳраманд бўлмоққа ота-оналари ҳамиша ҳақлидирлар. Айни қадриятдан келиб чиқиб, Судьялар олий кенгаши фаол судьяларнинг ота-оналарига эътибор кўрсатмоқни  мақсадга мувофиқ кўриб келмоқда. Ва бу яхши анаъанага айланди. Бугун бўлиб ўтган тадбирда Судьялар олий кенгаши раисининг тегишли буйруғига мувофиқ: Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Абдурашид Исаковнинг; Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Мажид Набиевнинг; Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Собиржон Эргашевнинг; жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси Анвар Исоковнинг; Наманган туманлараро маъмурий судининг раиси Фахриддин Мадрахимовнинг; Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Хулкар Келдиярованинг; Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Шуҳратжон Исмаиловнинг; Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси  Бузрукхон Аброровнинг; фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг судьяси Сардор Каримовнинг; фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси Зулфия Нуралиеванинг ота-оналарига Судьялар олий кенгашининг ТАШАККУРномаси топширилди. Зотан, осон бўлмаган тизимда муносиб хизмат қилаётган шахс камолида ота-онанинг ҳиссаси беқиёс экан, дуогўйларга лутф кўрсатмоқ тизим мутасаддиларнинг маънавий бурчига айланади.

Kommentariyalar

...