Yangiliklar

Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2026 йил 18 апрелдаги тегишли фармойишига асосан қуйидагилар: Джумаев Улуғбек Алишерович – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига; Исаков Абдурашид Абдуллахошимович – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимига; Шукуров Анвар Исламович – Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Джумаев Баҳодир Итолмасович – Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Мурадов Ўктам Қодирович – Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Рахимов Давлат Давронович – Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Рахмонов Нурали Икромович – Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Қаҳҳоров Турғунбой Суннатович – Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Расулов Носиржон Одилжон ўғли – Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Исрайлов Бахтиёр Адилович – Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Арсланов Жахонгир Юлдашович – Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Шамшиев Шавкат Халбаевич – Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Исмаилов Шерзодбек Баҳодирович – Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Мирзаев Абдусалом Қурбанпулатович – Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Рахманов Новруз Бабакулович – Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Жўраев Улуғбек Тўраевич – Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Расулов Жахонгир Акрамович – Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Султанов Зафар Озодович – Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига; Давлатов Баходир Худайберганович – Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари ‒ иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди. Шунингдек, Эшанқулов Садриддин Бабабекович ёзма аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимидан озод этилди; Жонқобилов Акмал Файзуллаевич ёзма аризасига биноан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди; Исломов Бобир Норбобоевич ёзма аризасига биноан Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Kommentariyalar

...