Yangiliklar

Уч нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди

Судьялар олий кенгаши қарори билан ёзма аризалари ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун: Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий суди раисининг ўринбосари Исломжон Хамраев;  Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг судьяси Давран Нуралиев;  Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Эркин Эшонбобоев лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.   Судьялар олий кенгаши  матбуот хизмати

Kommentariyalar

...