Новости

Бугунги тайинловлар

Судьялар олий кенгашининг очиқ танов шаклидаги навбатдаги йиғилиши якунига етди. Унда қатор тайинловлар амалга оширилди. Судьялар олий кенгаши қарори билан: Садуллаев Бахтиёр Тўхтамуродович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг судьяси лавозимига; Ҳусенов Жалолиддин Фарходович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Жондор туман судининг судьяси лавозимига; Қуллиев Дилмурод Тўймуродович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Қоракўл туман судининг судьяси лавозимига; Шаропов Зафар Пўлатович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг раиси лавозимига; Наимов Дилшод Кахрамонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг судьяси лавозимига; Аловов Кодирбек Абдурасулович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг судьяси лавозимига; Зиявитдинов Озод Лутфитдинович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига; Бегматов Шомурод Хамдамович – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимига; Холмуминов Аббос Мухаммадиевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси лавозимига; Қурбонов Нурали Баҳодирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг судьяси лавозимига; Норқобилов Жасур Холбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судининг судьяси лавозимига; Ҳамидов Анвар Музафарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг судьяси лавозимига; Жумабоев Лутфулла Толлибоевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимига; Юлдашев Сарваржон Солижонович – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг судьяси лавозимига; Йигиталиев Авазжон Қодирович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг судьяси лавозимига; Комилов Шерали Хошимович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг судьяси лавозимига; Хожаев Хурсанд Аминбаевич – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг судьяси лавозимига; Абдуллаев Бобур Махмудович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси лавозимига; Абраев Мансур Хаитмуротович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судининг судьяси; Нармуратов Бахром Зиядуллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг судьяси лавозимига; Нурматов Маннонжон Хуррамович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг судьяси лавозимига; Султонов Даврон Дилмуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги беш йиллик муддатига Фарғона вилоят фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлар судининг судьяси лавозимига тайинланди. Шунингдек: Бердикличев Хамра Жахангировични судьялик ваколати муддати даврига Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинлаш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилди.   Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати